Ишларнинг аввалги босқичида кўчанинг бир томонидаги қатнов қисми таъмирланиб, йўл қопламаси янгиланди, шунингдек, кўча бўйлаб инфратузилмани яхшилаш жараёнлари давом этмоқда. Эндиликда кўчанинг иккинчи томонини ҳам сифатли таъмирлаш мақсадида ишларнинг навбатдаги босқичи бошланади.

Шу муносабат билан:

— 2026 йил 16 июль соат 01:00 дан 31 июль соат 22:00 га қадар Мустақиллик шоҳ кўчасининг Паркент кўчаси кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчаси чорраҳасигача бўлган йўналишидаги қатнов қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

— 2026 йил 16 июль 02:00 дан йўлнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган йўналиши барча транспорт воситалари ҳаракати учун очилади;

Вақтинчалик чекловлар Мустақиллик шоҳ кўчасини тўлиқ ва сифатли реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда ҳайдовчилар, йўловчилар ва пиёдалар учун замонавий ва қулай йўл инфратузилмасини яратиш мақсадида жорий этилмоқда.