«Мен Мустақиллик тенгдошиман. Ўз касбимни жуда яхши кўраман, эрталабдан яхши кайфиятда Янгиер шаҳар Давлат хизматлари маркази сари ошиқаман. Энг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида одамларга фойдам тегаётганидан, она халқимга хизмат қилаётганимдан фахр туйғусини ҳис қиламан.
Жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 635 та давлат хизматлари кўрсатдим. Ҳар бир хизмат олувчидан миннатдорчилик сўзларини эшитганимда қалбимдаги фахр ҳисси янада ортади». ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.