Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Фавқулодда вазиятларда жиноят билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуманни Академия бошлиғи, генерал-полковник Қобул Бердиев очди.

Сўзга чиққанлар фавқулодда вазиятларда жиноятларнинг олдини олиш, суриштирув ва тергов жараёнларига электрон маълумотларни киритиш ҳамда фавқулодда вазиятларда (ҳолатларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

—Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиши тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш масаласи асосий йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз дейди — Академия катта ўқитувчиси, подполковник Рашид Абсаломов.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, олимларнинг табиий офатлардан сўнг юзага келган жиноятларга эътибор қаратиши уларга қарши фавқулодда вазиятларда курашиш қоидаларини мукаммал равишда ишлаб чиқилишини тақозо қилади, буни эса фавқулодда вазиятларга қарши курашувчи мутахассислар билан биргаликда, мазкур фанларнинг чегарасида ҳал қилиши келажакда ўзининг самарасини беришига пойдевор бўлади.

 

 Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

ФВВ Академияси

катта ўқитувчиси, майор