Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган тадбирда етакчи ўзбек брендлари, кийиниш маданиятини миллий қадриятларимиз асосида тарғиб этиш, замонавий дипломат аёл бўлишда интеллектуал салоҳият ва юксак маънавий қиёфанинг муҳимлиги борасида маърузалар қилиниб, замонавий моданинг менталитетимизга мос янгиликларидан фойдаланиш, уларни миллий услубимизга мослаштириш, ишбилармон аёл имижи бўйича фикрлар билдирилди.

Таъкидланганидек, кийиниш маданияти инсон маънавиятининг ўзига хос кўзгуси бўлиб, кўп жиҳатдан шахснинг феъл атвори, дунёқараши ва қадриятларидан далолат беради. Шу жиҳатдан халқимизга мос услуб барча замонларда ҳам миллатимизга хос орасталик, камтарлик ва гўзалликка интилиш каби фазилатларни намоён этиб келган.Ушбу хусусиятлар, айниқса, катта долзарблик касб этаётир.

2020 йил 20 ноябридан 20 декабригача бир ой давомида Бухоро, Фарғона, Наманган вилоятларида «Нафосат» фестивали ўтказилди. Унда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларидан соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди ва давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, Фестиваль доирасидаги тадбирлар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида давом эттирилади.

Мазкур тадбирларда соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган либослар кўргазмаси, турли танловлар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.