Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қиланкан, мазкур нодавлат университетнинг бирор талабаси мажбурлаб бошқа ОТМга кўчирилмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Ижтимоий тармоқларда Наманган халқаро университетининг талабалари мажбурий тарзда Тошкент кимё халқаро университетига кўчирилаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқамоқда.

Ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга мос келмайди. Лицензияси бекор қилинган «НамХУ ОТМ» МЧЖнинг талабалари ўқиши уларнинг ўз аризасига мувофиқ, белгиланган тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилиши Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Жараён тўлиқ назоратга олинган. Бирор талаба мажбурлаб бошқа олийгоҳга кўчирилмайди, дейилади вазирлик хабарида.