Айнан шу боисдан мамлакатимизда санъат ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада малакали кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам таълим тизими олдидаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Хусусан, Наманган давлат университети ҳам ҳар бир ўқув йилида юзлаб санъатга ошуфта ёшларни мутахассис сифатида етиштираётган олий таълим даргоҳи ҳисобланади.
Қувонарлиси, абитуриентлар орасида санъат ва маданиятни ҳаёти, келажаги, тақдири деб билган ёшлар жуда кўп. Бу галги қабул жараёнида ҳам бу фикр ўз тасдиғини топди. Университетнинг Мусиқа таълими йўналишининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига жорий қабул жараёнида жами 492 нафар абитуриент ҳужжат топширди.
Бугун - 1 август санасидан бошлаб мазкур йўналишга ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.
Бугуннинг ўзида 50 нафар абитуриентлар ўз ижодий салоҳиятини намоён этишди.
Албатта, бу жараёнда энг истеъдодли, маҳоратли, билимли, имтиҳонларга жиддий тайёргарлик кўрган абитуриентлар етарли балларга эга бўлмоқдалар.
Тасдиқланган жадвалга кўра, мазкур йўналиш абитуриентлари 10 августга қадар касбий (ижодий) имтиҳон топширадилар.
Санжарбек Ҳамидов