Гўёки бир вақтнинг ўзида осмонда учта қуёш кўрингандек бўлади. Аммо, ундай эмас. 

Аслида гало қандай табиат ҳодисаси? Унинг ғайритабиий жиҳати нимада? 

"Гало ҳодисаси — бу, ғайриоддий табиат ҳодисаси бўлиб, одатда, қуёш ва ой атрофида, баъзан эса кўча чироқлари каби бошқа кучли ёруғлик манбалари атрофида кўринади. Галонинг кўп турлари мавжуд ва улар юқори тропосферада 5-10 км баландликда асосан, патсимон булутлардаги муз кристалл зарралари билан боғлиқ бўлади.

Гало турлари патсимон булутлари кристалларининг шакли ва жойлашганлигига боғлиқ. Патсимон булутлардаги кристалл муз заррачалар кучли ёруғлик таъсирида атрофида ёрқин ёй шаклидаги камалакранг ҳодисани вужудга келтиради", дейди докторант Э. Абдулаҳатов