Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан Бунёдкор маҳалласида яшовчи 12 минг нафардан зиёд аҳолини давлат хизматлари соҳасига оид муаммо ва масалалари ўрганилди. Давлат хизматлари маркази-маҳалла-фуқаро тамойили асосида уйма-уй юриб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Аҳолининг асосий муаммолари туғилишни қайд этиш, кадастр паспортини шакллантириш, ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини тиклаш ва яна бошқа хизматларга тўғри келади.

Бунёдкорлик Наргиза Камолиддинова, 4 нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмагани маълум бўлди. Яна бир фуқаро Зайнура Қорабоева 5 нафар фарзандини ҳеч бир ҳужжатсиз вояга етказаётгани аниқланди. Шунингдек, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини, Янги замин кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Ойдина Лутфиддинова ва унинг маҳалладошларига «Кадастр паспортини шакллантириш» бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Хонадонбай ўрганишлар давомида Бунёдкор аҳолиси томонидан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига 40 та, давлат хизматлари соҳасига доир 35 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу билан бирга, 100 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаатлар давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишлилиги бўйича ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Яна бир маълумот агентликнинг Наманган вилоят бошқармасининг ўрганишларидан сўнг, мазкур маҳалла аҳлини узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида, шунингдек, фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг филиалини очиш ишлари бошлаб юборилди. Энди ён атрофи бунёд бўлаётган бунёдкорликлар давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада фойдаланишлари мумкин.