Наманган туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими жадал кетмоқда
Ижтимоий ҳаёт
21 окт 2021, 14:07
1 973
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Наманган туманидаги 4 та “қизил ҳудуд”нинг маҳаллалари танлаб олинган. Ушбу маҳаллалар хатловдан ўтказилиб, 1991 та хонадон, 11 769 нафар аҳоли, 347 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланди. Мазкур маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, 8 нафар етакчи тадбиркор томонидан шу ҳудудда умумий қиймати 10,5 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилади. Натижада 916 та янги иш ўрни ҳамда 784 та хонадон кооперация асосида қамраб олинади.
Жумладан, “Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ томонидан гулчилик йўналишида 20 нафар фуқаро бандлиги таъминланиб, фаолият юритмоқда. Ҳозирда тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида “Наврўз” МФЙдаги собиқ иқтисодиёт коллежига қарашли бўш ер майдонида умумий қиймати 1,3 млрд. сўм бўлган лойиҳа билан қўшимча 25 та хонадонда кооперацион гулчилик фаолияти ташкил этилмоқда.