Унда 60 минг нафардан зиёд ҳашарчилар уюшқоқлик билан қатнашдилар. Дастлаб тумандаги янгидан қурилаётган «Еттибулоқ» маданият ва истироҳат боғидан бошланиб, кўча ва хиёбонларга кўчди.
Оммавий ҳашарга келган фуқаролар ўзларига ажратиб берилган жойлардаги майдонларни тартибга келтириб, боғдаги сув йўлларини кавлаш, атроф-муҳитни тозалаш, кўчат экиш, дарахт оқлаш каби юмушларга кўмаклашдилар.
З
Ҳашарни ўтказиш туман штабидан олинган маълумотларга кўра, бугун 31 км. жойда яшнатиш ишлари амалга оширилиб, 15 тоннадан зиёд турли хил чиқиндилар махсус жойларга олиб бориб ташланди. 5500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Ўз мухбиримиз.