Меморандумга кўра, икки вилоят ўртасида туризм соҳасида ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, туризм секторига ўзаро инвестицияларни жалб этиш вазифалари белгиланган.

Бундан ташқари ҳамкорлик доирасида  туризм маҳсулотлари тарғиботи ва маркетингини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлашда ўқув-семинарлари ташкил этилади.

Белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши кутилмоқда.