Маълум қилиндики, Наманган вилоятида 70 та кичик саноат зонасида 4 триллион 800 миллиард сўмлик 702 та лойиҳа амалга оширилади.
Келгуси йил шу вақтда 32 минг 359 та янги иш ўрни очилади.
Бу корхоналарда 1 триллион 442 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Ёшлар ва аёллар бандлиги масаласи ўз-ўзидан ечимини топади.
Бу ишлар боришини шаҳар-туманнинг биринчи раҳбарлари доимий назоратга олади.