Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.Sh.” МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар Наманган шаҳридаги “Бобуршоҳ” МФЙ ва Давлатобод туманидаги “Порлоқ” МФЙ ҳудудларидаги омборхоналарида давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва яроқлилик муддати ўтган умумий баҳоси 502,7 млн сўмлик 485 турдаги 32 626 қути дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.