Россия федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Герцен номидаги давлат педагогика университети мутахассислари Алексей Зацепин ҳамда Марина Савченко иштирокидаги учрашувда ҳар бир туман-шаҳарнинг рус тили фани методистлари ҳамда фан ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Россиялик мутахассислар билан тузилган ҳамкорлик доирасида 3 ой давомида вилоятдаги мактабларда рус тили фани ўқитувчилари билан биргаликда фанни ўргатишда ва ўрганишдаги илғор тажрибалар ўртоқлашилиб, методик ёрдам кўрсатиш шунингдек, ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқлаб, шундан келиб чиққан ҳолда декабрь ойи сўнггида махсус ўқув қўлланма ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Педагог кадрлар билимларини бойитишга қаратилган мазкур давлат дастури мутахассисликлар бўйича ўн йил муддатга режалаштирилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.