Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, фестиваль дастуридан қуйидагилар ўрин олган:
- автомобиллар кўргазмаси,
- тюнинг қилинган автомобиллар намойиши,
- авто спорт,
- картинг,
- автомобил таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни тезкор алмаштириш бўйича мусобақалар,
- тюнинг автомобиллари иштирокида автопарад.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб ва совриндорларни аниқланади ва тақдирланади. Тантанали очилиш ва ёпилиш, эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастурилари намойиш этилади.