Вилоят раҳбари ўз нутқида  маълум қилишича, олий таълим тизимидаги режалар доирасида Наманганда келгусида 10 та олий ўқув юрти ташкил этилади. 

Жумладан:

- Халқаро рақамли университет (IDU-International digital university) Наманган филиали (Буюк Британиянинг Вулверхемптон университети билан);

- Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор Университети билан ҳамкорликда "The international university of Namangan" университети;

- "IMPULS BSR" МЧЖ томонидан Давлат хусусий шерикчилик асосида Нодавлат олий таълим муассасаси;

- "QAQNUS INDUSTRY" МЧЖ устав капитали асосида давлат улуши бўлмаган "Усмон Носир номидаги Наманган университети";

- "Янги аср университети" хусусий университет;

- Қозоғистон билан ҳамкорликда "Outlet vodiy" МЧЖ томонидан Ижтимоий-гуманитар ҳалқаро университет;

- Ихтисослаштирилган Ибрат мактаби қошида хорижий тиллар университети;

- Наманган давлат университети қошида Педагогика институти;

- Наманган Давлат университети қошида Жисмоний маданият институти;

- Наманган муҳандислик-технология институти негизида "Наманган тўқимачилик саноати технологияси институти" ташкил этилади.