Вилоят адлия ва солиқ бошқармалари билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда бухгалтерия соҳасидаги янгиликлар муҳокама қилинди.
— Фонднинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан ҳисобчиларнинг малакасига боғлиқ, — дейди фонд республика бошқаруви раиси Д.Усманов. — Шу боисдан ҳам ҳисобчи ва иқтисодчиларимизнинг билим-тажрибасини оширишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.
Бугунги тадбирда ҳам рақамли иқтисодиётда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини замонавий дастурлар асосида юритишнинг аҳамияти хақида сўз юритилди. Қизғин баҳс-мунозаралар руҳида ўтган ўқув-семинар бухгалтерларнинг кейинги фаолиятида асқотади, деган умиддамиз.
Икки кун давом этган ўқув-семинарда солиқ тизимидаги янгиликлар тўғрисидаги савол-жавобларга кенг ўрин ажратилди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати