Вилоят экспорт географиясига Португалия, Молдова, Македония, Гана, Кипр ва Миср каби давлатлар қўшилди. Экспортёр корхоналарнинг маҳсулотлари  фотолари, нарх-наволари, маҳсулотлар каталоги ва роликларини умумлаштириб, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 35 та элчихонасига янги бозор ва харидор компанияларни топилишида амалий кўмак сўраб, таклиф хатлари йўлланди. Йўлланган таклифларга асосан Германия, Италия Португалия, Польша, Қувайт ва Миср каби давлатлардаги элчилар ёрдами билан экспорт шартномалари имзоланиши ва қиймати 3,4 млн.долларлик маҳсулотларни экспортга йўналтиришга эришилди.

Ўтган йили 408 та корхона томонидан 411,5 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти 296 млн.долларни, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти эса 115,5 млн.долларни ташкил этди.

Вилоятда “Орзу”, “Юксалиш”, “Янги ҳаёт”, “Пахталикўл” каби кичик саноат зоналари тўлиқ ишга тушганлиги, унда ташкил этилган турли йўналишлардаги корхоналар томонидан маҳсулотлар экспорти 2021 йилда йўлга қўйилиши натижасида экспорт имкониятлари бир неча баробарга ошиши кутилмоқда.

Вилоятда 67 та кичик саноат зонаси учун 678,1 гектар майдон ажратилган бўлиб, бугунги кунда умумий қиймати 3,7 трлн.сўмлик 702 та лойиҳа шакллантирилди. Ҳозирга қадар умумий қиймати 761,9 млрд.сўмлик 115 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ҳамда 6 791 та янги иш ўринлари яратилди.

Окибжон Иномовга кўра, 2020 йил якуни билан ҳудудий инвестиция дастурига кирган лойиҳалар доирасида жами 8,1 трлн.сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Шу даврда умумий қиймати 6,7 трлн.сўмни ташкил этган 1520 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 25 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

2021 йилда вилоятда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Ҳозирга қадар умумий қиймати 10,7 трлн.сўмни ташкил этган 693 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати тайёрланди. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 31 565 та иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, вилоятга жорий йили 50 дан ортиқ компаниялар вакилларининг музокаралар учун келиши кутилмоқда.