Мазкур инвестицион лойиҳа "Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизими"ни амалга ошириш тўғрисида бўлиб,  афзалликлари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва коррупцион ҳолатларга чек қўйишга хизмат қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича туркиялик инвесторлар томонидан 10 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш шарти билан намуна сифатида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Давлатобод туманларида "ақлли радар тизимлари" ўрнатилади.