Мазкур заводни барпо этиш учун 4,7 миллион доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлиб, йил якуни билан бу рақам 5 миллион долларга етказилади. Ҳозирга қадар бу ерда 200 та янги иш ўрни яратилди.
Корхонада 100 хил турдан ортиқ ёритгич компонентлари, 20 турдан ошиқ тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар тўлиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳисобланади.
Корхона таъсисчиси, хитойлик инвестор Қодир Рўзининг сўзларига қараганда, заводнинг йиллик қуввати 100 миллиард сўм ёки 1 миллион дона комплектга тенг. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тенг ярми Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.
Маълумот учун, Наманганда автомобиллар учун ёритгич асбоблари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир завод UzChasys қўшма корхонаси ҳам фаолият кўрсатиб келяпти, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.