Бугунги кунда Тўрақўрғон туманида жами 22 гектар ер майдонида 6 та кичик саноат зоналари, шундан 7,80 гектар ер майдонида 2 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган.
Ушбу КСЗларига қиймати жами 326 млрд сўмлик 40 та лойиҳалар жойлаштирилган ва уларни тўлиқ ишга тушириш ҳисобига 2593 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар қиймати 78 млрд 700 сўмлик 12 та лойиҳалар ишга туширилди ва 1121 та янги иш ўринлари яратилди.
Бугун “Ёшлар” кичик саноат зонасида яна бир лойиҳа асосида янги корхона иш бошлади.
"SMART KETTLE FACTORY" МЧЖнинг лойиҳа қиймати 2 млн АҚШ доллари бўлиб, йиллик 600 минг дона электр чойнаклар ишлаб чиқарилади ва 7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Энг муҳими, бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилди.