Унда ҳар куни эрталаб ва кечқурун вилоятдаги умумвазият муҳокама қилиниб, муаммоларни жойида ва тезкор бартараф этиш чораларини кўриш қатъий назоратга олинган.
Штаб комиссиясининг бугунги қарорига кўра, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Намангандаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.