“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Мингчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгоҳ, Меҳнатобод, Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Ҳозирда “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилган.