Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон марказий деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
— Шукурки, бозорларимизда маҳсулотлар сероб, айниқса, озиқ-овқатларнинг савдоси чаққон. Биз, мутасаддилар нархлар кўтарилмаслиги учун ишларни тўғри ва тезкор ташкиллашимиз, доимий назоратга олишимиз керак, — деди вилоят раҳбари.
Тадбиркорлар билан суҳбатлашган вилоят ҳокими нархларни сунъий оширмаслик, бозорда аҳоли учун қулай шароит яратиш бўйича тушунтиришлар берди.