Лойиҳа меъмори, туркиялик мутахассис Гурай Каймакнинг айтишича, 4 қаватли кутубхонада бир пайтнинг ўзида 500 нафар китобхонга хизмат кўрсатилади. Уни барпо этиш жараёнида энг замонавий қурилиш материаллари ишлатилмоқда.
Кутубхона 10 минг китобга мўлжалланган, ўқиш заллари, компьютер хоналари, қаҳвахона, болалар хоналари ва фавворадан иборат бўлади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Давлатобод туманида барпо этилаётган халқ кутубхонаси қурилиши билан танишди.
— Бу жой ҳақиқий маънавий-маърифий масканга айланиши учун барча чораларни кўрамиз. Бу ерда иш бошлайдиган мутахассислар Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида малака ошириб келишлари зарур, — деди вилоят раҳбари.
Мазкур кутубхона жорий йил Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.