2 гектар майдонни эгаллайдиган 120 ўринли дам олиш масканини қуриш лойиҳа қиймати 800 минг долларни ташкил этади. Ушбу маблағ тенг миқдорда чет эл инвестори ҳамда маҳаллий тадбиркор томонидан киритилади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши билан 50 та иш ўрни яратилади.

Хорижий ҳамкор — Россиянинг МЧЖ компанияси раҳбарининг таъкидлашича, компания мижозларга нафақат турар жой ва овқатланиш имкониятларини, балки транспорт, алоқа, диққатга сазовор табиат гўшалари ҳамда тиббий хизмати, спорт ўйинлари, гўзаллик салонлари ва бошқа хизмат турларини ҳам таклиф этади.

Айни пайтда 200 минг доллар миқдорида бевосита ташқи инвестиция маблағлари ўзлаштирилган бўлиб, маъмурий бино ва бассейн битказилиш арафасида. Шунингдек, ҳудудга ташриф буюрувчилар учун махсус майдончалар ва асосий иншоотлар қурилиши давом эттириляпти.

Дам олиш маскани фаолияти декабрь ойида бошланиши режалаштирилган. Кейинги босқичларда атрофда уй-жойлар, болалар боғчаси ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.