Бугун 22 май куни мазкур фанлар бўйича олимпиада республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлди ва олимпиаданинг 1-тури бошланди.
Мазкур олимпиадага мамлакатимизнинг энг иқтидорли 111 нафар иштирокчиси йиғилган. Физика фанидан 35, информатика фанидан 34, тарих фанидан 42 нафар ўқувчи учун Наманган муҳандислик-технология институтида ётоқхона, ошхона ва барча шароитлар яратилган.
Олимпиаданинг адолатли ва шаффоф ўтиши учун кузатув камералари ёқилган бўлиб, тўғридан-тўғри трансляцияси узатилмоқда. Билимдонларнинг ота-оналари ва меҳмонларга жараёнларни кузатиш учун мониторлар ўрнатилган, дея хабар беради Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.