Наманган шаҳри, вилояти салоҳиятини тарғиб этувчи ушбу маскан ўз ичига кўплаб йўналишларни қамраб олган.
Бу ерда миллий ҳунармандчилик намуналарини кўришингиз мумкин.
Ғурумсарой кулоллари, Чуст дўппидўзлари, Наманган атласию, кашталари, попопчилари маҳсулотларини ҳам айнан шу ердан топасиз.
Бундан ташқари мажмуада Миллий модалар ҳафталиклари, туризмни ривожлантириш йўлида мактаб-семинарлар ташкил этилади.
— Бир сўз билан айтганда, биз Наманган ва халқаро ҳамжамият, ўттиздан ортиқ мамлакатлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб берамиз. Наманган дунёга қанчалик кўп танилса, биз ўз миссиямизни бажарган бўламиз, — дейди мажмуа раҳбари Марина Жаббарова.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ерда ретро ашёлар ва матолар музейи ташкил этилган. Бу ҳам маскан учун оханрабо вазифасини бажариб беради. Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.