250 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада ўғил-қизларнинг замонавий билим олишлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратилган.

Кўркам, шинам ва муҳташам илм маскани 2020 - 2021 ўқув йили учун 120 нафар ўқувчини қабул қилди. Уларнинг 88 нафари 1-синф ўқувчиларидир.Бошланғич таълим, яъни 1 - 4-синфларга мўлжалланган мазкур маърифат даргоҳи инглиз тили ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган.

Бу ерда дарслар эрталаб соат 8:00 дан бошланиб, 12:00 гача давом этади. Дарс машғулотлари инглиз, араб тиллари, ментал арифметика ва гимнастика тўгаракларидаги қизғин жараёнларга уланади. Илм масканида етарли илм ва салоҳият, малака ва тажрибага эга 11 нафар педагог ходим ишлайди.

Қайд этиш жоизки, Наманган вилоятида бугунги кунда 15 та нодавлат таълим муассасаси фаолият юритиб, уларда 1 133 нафар ўқувчилар таълим – тарбия оляпти, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.