Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилояти перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди.

Қизчаларни дунёга келтирган аёл Норин туманининг Норинкапа қишлоғида яшовчи Раънохон Саламова. Чақалоқларнинг вазни 2-2,5 кг атрофида.

Шифокорларнинг айтишича, эгиз қизалоқлар соғлом ва бақувват.

Оила аъзолари бу хушхабарни Истиқлол айёми билан қўшалоқ шодиёна сифатида нишонлаяпти.

Санжарбек Ҳамидов