Қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари, 96 хонадонни жамлаган, тўртта кўп қаватли уйнинг томларида ўрнатилди. 

Ушбу лойиҳа Sun-Hightech компанияси томонидан, БМТТД/ГЭЖ (Глобал экологик жамғарма)нинг «Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси ёрдамида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг бешта ҳудудини қамраб олиш режалаштирилмоқда.