Фармон ижроси доирасида бу йил ҳам Судьялар Олий кенгаши томонидан одил судловга эришишдаги юқори кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 20 нафар судья «Ибратли судья» мукофоти тантанали тарзда топширилди.

Мазкур юксак эътирофга лойиқ кўрилган ва тақдирланганлар орасида Наманган вилоятидан фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси Наргиза Халилова ҳам бор. Кўп йиллардан буён суд-ҳуқуқ тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган Наргиза Халилованинг босиб ўтган йўли ёшларга чинакам ибрат мактабидир.