Давлатобод туманидаги 18-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Гулноза Олимова 8 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.  Бу ҳақида Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Рус тилини ҳам мукаммал ўзлаштирган ўқувчи 2 йил давомида таълим масканидаги машғулотлар билан бирга мунтазам инглиз тили билан шуғулланган. Қолаверса, у ўзининг натижасини жамоавий ўзлаштиришда деб билади.

Гулноза мақсадларига эришиш учун кунига 12-14 соат ўз устида ишлаб, ҳозирда кимё, биология, математика фанлари билан чуқурроқ шуғулланмоқда.