2022 йил сентябрь ойида Бошқирдистон спорт делегацияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида тузилган меморандумга мувофиқ ташкил этилган мазкур турнирда Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги Наманган вилояти терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Халқаро турнирда Жаҳон белбоғли кураш федерацияси президенти А.Ғаниев, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси М.Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Р.Дастиров, Наманган вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи А.Тўйчиев ва Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Р.Ҳабибов иштирок этди.
Мусобақада белбоғли курашчиларимиз – Моҳигул Ибрагимова, Муроджон Ҳамидов, Абдурасул Ҳабибуллаев, Муҳриддин Нуралиев, Искандар Исмоилов, Рустам Умаров, Латифжон Бадаловлар иштирок этиб, жамоавий беллашувларда финалга қадар етиб келди. Спортчиларимиз жамоавий ҳисобда шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Финалнинг яккалик баҳсларида эса Муроджон Ҳамидов, Муҳриддин Нуралиев, Рустам Умаров рақибларидан устун келиб, ғалаба қозонди.
Илҳом Раҳмонов