Мазкур ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш учун бюджет маблағлари жалб этилади.

Шу мақсадда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ушбу маҳаллада бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганди, бу ерга ичимлик сувини тортиб келиш учун саъй-ҳаракатларни бошлаб берди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллада 22 километр ички тармоқлар тортиш ҳамда 2800 та хонадонни ичимлик сувига улаш режалаштирилган.

Натижада мазкур маҳаллага туташ бўлган “Ёшлик”, “Мустақилликнинг 5 йиллиги”, “Ахсикент”, “Мингтерак”, “Оромгоҳ”, “Тинчлик” каби маҳаллалар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Ҳозирги кунда қисқа муддатларда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти.