НамДУ проректори, ректор маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, декан ўринбосарлари ва тюторлар иштирокида ижарада турувчи талабаларнинг ҳаёт тарзи ўрганилди.

Улар истиқомат қилаётган хонадонда иссиқлик ҳолати, дарс тайёрлаш учун яратилган қулайликлар ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши кўздан кечирилди. 
Хонадон эгалари ва университет ректорати доимий ўзаро алоқада боғланиб туришга келишиб олинди. 

Ёшларга олий ўқув юрти ректорати томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Йигит-қизлар кайфияти ва соғлиги яхши эканлигини айтиб, эътибор ва ғамхўрлик учун университет раҳбариятига миннатдорлик билдиришди.