Тошга ўйилган тасвирлар Намибиянинг марказий-ғарбий қисмидаги Доро Навас тоғларида аниқланган. Тасвирларнинг ёши 5000 йил деб баҳоланмоқда.
Тасвирларда жирафа, оқ ва қора каркидон, туяқуш, қоплон, жайрон, зебра, маймун, шоқол, фил, шер, гепард каби ҳайвонларнинг излари акс этган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай кашфиётлар нафақат тош даври қабилаларининг маданияти ва анъаналарини, балки уларни ўраб турган экотизимларни ҳам яхшироқ тушуниш имконини беради. Намибияда бундай қоятош расмларнинг кўп қисми сақланиб қолган, аммо улар илгари деярли ўрганилмаган, деб хабар беради mir24.tv.