Бугун йўналишлар ва мутахассисликлар кесимида лаборатория марказлари бўйлаб учрашувлар ташкил этилди. Бизга етиб келган маъмулотларга кўра, университетнинг Кимё-технология лаблоратория марказида магистрантларимиз тажрибалар ўтказишди, у ердаги тенгдошлари билан мулоқотда бўлишди.
Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари билан мулоқот ўтказилиб, анжуманлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. Мезбонлар делегасия таркибидаги магистрантларимизни келаси йилдан бошлаб Газиосманпаша университетида ишлаш ёки университетда докторант сифатида таълим олишга таклиф қилишди, деб ёзмоқда Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати.