Мазкур маскан 220 нафар томошабинни бағрига сиғдира олади. Шунингдек, институт тарихи ва бугуни ўз аксини топган музей ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчилар билим даргоҳининг бой тарихи ва ҳозирги фаолияти билан яқиндан танишиши мумкин.
НамМТИ ахборот хизмати ёзишича, келгусида бу жойда Халқаро илмий-амалий анжуманлар, турли йўналишлардаги нуфузли учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ва айни олий ўқув юрти Пресс-клубининг сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.