2021 йилда Самарқанд ва Нара (Япония) шаҳарлари ўртасида дўстона ҳамкорлик йўлга қўйилади. Ушбу мақсадда Нара префектураси губернатори Шоуго Араи бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга сафари ҳам режалаштирилмоқда (сафар учун маҳаллий бюджетдан 120 минг $ лик маблағ ҳам ажратилган).
Нара ва Самарқандни боғлаб турувчи қатор ўхшашликлар бор. Масалан, ҳар иккиси ҳам ўз тарихида мамлакат пойтахти бўлган. Тарихий ёдгорликлари ҳанузгача сақланиб қолган. “Буюк Ипак йўли” кесиб ўтган шаҳарлардан бири саналган.
Хабарга кўра, шу йилнинг 13 март куни Нара шаҳрида Самарқанд ҳақидаги маданий тадбир ўтказилиши (онлайн бўлса керак) режалаштирилган.