NASA тадқиқотчилари сўнгги 30 йил ичида Жаҳон океанининг даражаси қандай ўзгарганини аниқ кўрсатувчи анимация ишлаб чиқди, деб хабар беради korrespondent.net.

Анимацияни Эндрю Кристенсен яратди. У 1993 йилдан 2022 йилгача Ер устида учиб юрган сунъий йўлдошлар томонидан қайд этилган глобал денгиз сатҳининг ўзгариши ҳақидаги маълумотлардан фойдаланди.

“Аслида океаннинг юқори қисми Ернинг бутун атмосфераси каби иссиқликни сақлайди. Денгиз суви қизиб кетганда, у кенгаяди ва денгиз сатҳи кўтарилади. Шунинг учун бундай анимация одамларни экологик муаммоларга эътиборли бўлишга мажбур қилади. Бу уларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам содир бўлаётганини ва тасаввур қилганимиздан ҳам тезроқ содир бўлаётганини кўрсатади”, деди экспертлар.