Қайд этилишича, бу сафар вертолёт ўн метр баландликда 143 сония давомида 264 метр масофани босиб ўтган ва Қизил сайёрани суратга олган.
Эслатиб ўтамиз, қурилманинг 54 парвози 3 август куни амалга ошган. Ўшанда парвоз 24 сония давом этган. Вертолёт ҳавога кўтарилиб, кейин қўнган.
Гап шундаки, 53 парвоз пайтида Ingenuity ўз миссиясини тўлиқ бажара олмади ва шошилинч равишда қўнишга мажбур бўлди. NASA мутахассислари носозлик сабабини аниқлаб, уни бартараф этишди. Шу тариқа 55 парвоз муваффақиятли амалга оширилди, деб хабар беради korrespondent.net.