Ҳозирча 2023 йил рекордлар бўйича учинчи энг иссиқ йил сифатида тан олинган. Аммо унинг рейтингдаги ўрни кейинги ойлар натижаларига кўра ўзгариши мумкин.

“2023 йил 99 фоиз ҳолатда энг иссиқ бешта йил таркибидан ўрин олади ва деярли 50 фоиз ҳолатда энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли бор” деди Миллий океан ва атмосфера бошқармаси бош илмий ходими (NOAA) Сара Капник.

NASAнинг Годдард номидаги Коинот тадқиқотлари институти директори Гэвин Шмидт 2024 йил 2023 йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу Эль-Ниньо иқлим феномени билан боғлиқ. Бу – Тинч океанининг экваториал қисмидаги ер усти суви ҳароратининг тебранишлари. Эль-Ниньо иқлимга глобал таъсир кўрсатади, исиқликни, шунингдек экстремал табиий офатларни келтириб чиқаради.

Шмидтнинг башорат қилишича, Эль-Ниньо таъсири 2024 йилда энг юқори чўққига чиқади. Шу сабабли 2023 йилда ўрнатилган кўплаб ҳарорат рекордлари янгиланиши мумкин.

2023 йилнинг июли 174 йил ичидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди. Океанларнинг ҳарорати ҳам рекорд даражага етди, деб хабар беради mir24.tv.