Рўзиқул Бердиев шогирдлари кечаги ғалаба билан бирга ўзига хос статистикани қайд этди. Эндиликда қаршиликларнинг амирлик клублари билан ўйиндаги ютуқлари сони 4 тани ташкил қилмоқда. Бунга қадар шунча баҳсда рақиблар муваффақиятга эришганди. Демак, БАА жамоалари билан учрашувлардаги ғалаба ва мағлубиятлар сони тенглашди. 

Яна бир маълумот, "аждарлар" ўз тарихида бешинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Жамоа аввалги 4 та (2012, 2015, 2016, 2018 мавсумлар) мусобақада гуруҳдан чиқиш вазифасини бажара олмаган.