“Жанубий океан олимлар томонидан азалдан тан олинган, аммо бу борада халқаро миқёсда келишувга эришилмагани сабабли, биз уни ҳеч қачон расман тан олмадик”, — дейди Миллий География Жамиятининг географи Aлекс Тейт.
National Geographic картографлари 1915 йилда хариталашни бошлаганидан бери Ердаги тўртта океан — Aтлантика, Тинч океани, Ҳинд ва Шимолий Муз океанларини санаб келмоқда.
Тарихий жиҳатдан энг жанубий материкни ўраб турган улкан сувларга Aтлантика, Тинч океани ва Ҳинд океанларининг кенгайиши сифатида қаралди.
Aммо сўнгги йилларда олимлар Aнтарктика циркумполяр оқими деб номланувчи оқимлар туфайли сайқалланган сувларнинг ноёб табиатини ўрганишди, деб ёзади National Geographic журнали.
Оқим сувни совуқроқ ва шўрроқ қилади, бу эса углероднинг океан тубида тўпланишига ёрдам беради ва Ернинг иқлимига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
“У ерда бўлган ҳар бир киши ҳайратланарли манзарага гувоҳ бўлади. Қаерга бормасин кўм-кўк музликлар, совуқ ҳаво, қўрқинчли тоғлар уни мафтун қилади” дейди National Geographicнинг денгиз бўйича олими Сет Сикора-Боди.
National Geographic бу 130 йиллик илмий, табиат, маданият, тарих ва кашфиётларга бағишланган нотижорат тадқиқот ва таълим ташкилотидир.