Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасидаги финал баҳсида 66 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова олтин медални қўлга киритди.

У финалда Жанубий Корея вакиласи Чои Хонгеунга қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.