Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг тегишли ҳисобрақамига банд солиниб, қарздорликни ундириш учун электрон шаклда мажбурий инкассо топшириқномалари қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг талабига кўра, кўрилган чоралар натижасида 30.07.2020 йилда қарздордан 300 млн. 722 минг сўм қарздорлик ундирилиб, солиқ органининг тегишли ҳисоб рақамига кўчириб берилди.

Бундай тоифадаги ундирувлар бўлим томонидан карантин даврида қатъий назоратга олинган.