Навбаҳор туман ҳокими Лочин Облоқулов, Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқовларга туманнинг нуроний-фахрий отахонлари, зиё улашишдек савобли ишга ҳисса қўшишаётганини ва бошлаган эзгу амаллари хайрли бўлиши тилашди.
Келгусида, ушбу туманда ҳам замонавий кўринишдаги барча қулайликларга эга тарихий, ҳуқуқий ва бадиий йўналишдаги адабиётлар билан бойитилган, юқори тезликдаги интернет ва зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси ҳамда “Book cafe”, бепул WiFi тизими билан таъминлан кутубхонага эга бўлишади.
Мазкур «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» жорий йил якунига қадар қурилиб, фойдаланишга топширилиши мақсад қилинган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерация
матбуот хизмати