Унда белгиланган рейтинг кўрсаткичларида энг паст ўринларни эгаллаган бир неча мактаб директорларига қаттиқ огоҳлантириш берилгани айтилмоқда. Кўрсаткичлари намунали, деб топилган 8 мактаб директори эса вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирланган.

Йиғилишда мактабларда таълим сифати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳам сўз юритилган.

Маълумот берилишича, 2019-2020 ўқув йилида 11-синфни битирган навбаҳорлик 1354 йигит-қизнинг 365 нафари олий таълим муассасалари талабаси бўлган. Бугун туман мактабларида 2141 педагог ишлайди, уларнинг 1854 нафари олий, 64 нафари тугалланмаган олий, 223 нафари ўрта махсус маълумотли.