Бу ҳақда Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ўқувчи ҳозирда 8 ёшда бўлиб, у ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификатни қўлга киритиш бўйича рекорд ўрнатди.

Таъкидланишича, бу натижа ёш авлоднинг чет тилларини ўзлаштиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ҳамда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини намоён этмоқда.